Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини президент деб эълон қилди. Трамп уни тан олди

Венесуэлада мухолиф парламент – Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатган.

AFP агентлиги аниқлик киритишича, парламент Гуайдони Венесуэла президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида эълон қилган.

Гуайдо Каракасда тўпланган ўн минглаб намойишчилар қаршисида ўзини «узурпациянинг якунланишига эришиш, ўтиш ҳукуматини шакллантириш ва ҳаққоний сайловлар ўтказиш»ни мақсад қилган «ўтиш даври президенти» деб атаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам уни қонуний президент сифатида тан олди. У мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуронинг президентлигини ноқонуний деб атаган.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўз твиттерида венесуэлаликларга видеомурожаат қилган. У Мадурони диктатор деб атаган ва унда мамлакатни бошқариш учун ҳеч қандай қонуний ваколатлар йўқлигини айтиб, расмий Вашингтон мамлакатнинг мухолиф кайфиятдаги парламенти ҳамда унинг етакчисини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Гуайдонинг ваколатларини Америка давлатлари ташкилоти бош котиби Луис Альмарго ҳам эътироф этган.

 

Мамлакатда намойишларнинг янги тўлқини душанба куни, Мудофаа вазирлиги мамлакатда ҳарбий тўнтариш амалга оширишга уриниш содир бўлганини эълон қилиши ортидан бошланиб кетди.

Сешанба куни Хуан Гуайдо ҳам Венесуэлада Николас Мадуро президентлигига қарши оммавий намойишлар ўтказишга чақирганди. Шу куни юз минглаб венесуэлаликлар кўчаларга чиқишди. Дастлабки маълумотларга кўра, намойишлар вақтида камида 4 киши ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқда намойишчилар Боливар штатидаги Сан-Феликс шаҳрида собиқ диктатор Уго Чавеснинг ҳайкалига ўт қўйгани тасвирланган суратлари ва видеоёзувлар тарқалди.

Оммавий намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалмоқда.

Январь ойи бошида Николас Мадуро иккинчи марта Венесуэла президентлигига киришганди. Мамлакат унинг президентлиги даврида чуқур иқтисодий инқирозга тушиб қолган. 2018 йилда бир марта ва 2019 йил бошида бир марта ҳарбийлар давлат тўнтариши амалга оширишга уринишди. 2018 йилнинг августида эса Мадурога суиқасд уюштирилди.

Ғарб давлатлари ва Жанубий Американинг аксар мамлакатлари Венесуэладаги президентлик сайлови якунларини тан олмаган. Бир қатор давлатлар расмий Каракас билан дипломатик алоқаларни узган.

Хуан Гуайдо Мадурони узурпатор деб атаган ва унинг ўрнига вақтинча президент бўлишга тайёрлигини билдирганди (конституцияга кўра президент ўз ваколатини бажара олмай қолганида шундай чора кўзда тутилган).

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарё вилоятида давом этаётган i халқаро бахшичилик санъати фестивали бухорода бахшичиликни ривожлантиришга йўл очди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали Бухорода ҳам қадимий бахшичилик ва достончилик санъатига асос солиб, уни янги босқичда ...

Карманалик қассоблар эшак ва ўлган мол гўштини сотган вақтда қўлга олинди

Мазкур ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 июль куни аниқланган, ...

Йпх ходими томонидан ҳайдовчини транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин бўлган ҳолатлар белгиланди

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ...