Тил – миллатнинг юраги

Тил – миллатнинг юраги

Миллатни миллат сифатида белгилайдиган, уни бошка халқлардан ажратиб турадиган омиллардан бири ва энг муҳими:

Тилдир!

Тил миллатнинг:

Жони,

Юраги,

Қон томирларидир.

Ўрис босқинчиларининг зулм, зуғумлари остида Она тилимиз узун-узун замонлар камситилди, иккинчи даражали тил ҳолига туширилди.

Атайлаб,

Қасддан.

Ўзбекда: ”Оққан дарё оқади” деген гап бор. Бу асрлар синовларидан ўтган гап. Ниҳоят зўр тўсиқ, қийинчиликлар енгдик… она тилимиз – давлатимиз тили бўлди.

Билган одамга, бу..

Буюк неъмат,

Буюк бахт.

Бунинг қадрига етишимиз керак.

Буни адроқлашимиз керак.

Буни асрашимиз керак.

Лекин?

Лекин биз бунга амал қилаяпмизми?

Амал қилишни Инглиз, Француз, Ўрис, Олмон, Испан, Жапўн, Хитойлардан ўрганишимиз керак. Уларнинг юртларида фақат ва фақат ўз тиллари ҳукмрон. Ҳамма – ҳамма ишлари тугал ва тугал, ўз тилларида олиб борилади. Бирон бошқа миллат тилларини аралаштирмайди. Мамлакатларининг ҳар бири ерида ўз ёзувлари ўз атамалари…

Мустақил давлатнинг – томм маънода мустақиллилигини шундан ҳам билса бўлади. Мустақилликнинг энг белгиси:

Ўз тилидир.

Ўз она сути билан йўғрилган – ўз она тилидир.

Тангрига шукр, биз Мустақилмиз.

Бироқ?

Бироқ ҳамон она ватанимизда ажнабий тиллар, хусусан ўрис тили ўз ҳукмронлигини ўтказиб келаётгандай. Бунга қарши, ҳар ҳолда, оммавий – ахборот воситаларимиз жон куйдиришаётгандай кўринади.

Аммо?

Аммо натижа қани?

Бизнингча бунга юқоридан чек қўйиш керак. Бутунлай! Кескин!

Шунда она тилимиз ер юзи бўллаб кенг қанот ёзади.

Ўзбекистонимизнинг ҳамма шаҳарлари, айниқса Тошкент ажнабий атамаларга ғарқ. Масалан саксон тўқсон атамалар ажнабийча:

Кафе Полянка,

Кафе Шамбала,

Супер маркет Карзинка,

Супер маркет Мага планет,

Супер маркет Смарт,

Кафе У Аркадий,

Кафе у Влада,

Кафе Лесная Полянка,

Кафе Тизикова дача,

Кафе Фрегат,

Супер маркет Макро,

Кафе Сим – сим…

Кафе Эмир,

Кафе Бибигон,

Супермаркет Мерам,

Юз – юзлаб  номлар… юз – юзлаб атамалар… шундай: ажнабийча. Бу кечирилмас ҳол. Ўз Ватанини, ўз халқини юрагидан севадиган инсон буни ҳазм қилолмайди. Асло – асло ҳазм қилолмайди.

Тошкент – ўзбекистон пойтахти. Чет элларда келган мехмонлар:

“Ўзбекнинг ўз атамалари йўқ эканда” деб кулишмайдими?

Қандай ачинарли!

Ном берувчи хокимиятлар қаерга қараб туришибди. Уларга давлат бежиз маош бераяптими? Ёки уларнинг ўзлари ўрислашиб кетишганми? Идораларида ҳам ишлар русча юритилади. Буни қандай тушинса бўлади? Ҳатто айримлари ўз она тиллари, Ўзбек тилини ҳам билишмайди. Билганлари ҳам тилимизни бузиб – чатиб гапиради? Булар Мустақилликка қандай келиб қолишган?

Ўз тилини билмаслик, севмаслик:

Фожеа,

Буюк фожеа.

Бундай иллатлардан қутилиш вохти:

Етди,

Ўтди.

Ҳатто ва ҳатто тожикча номлар ҳам тўлиб – тошиб ётибди:

Саркор,

Супер маркет Бисёр,

Пойафзал…

Ҳакоза ва ҳакоза..

Наҳотки, биз ўз тилимизни севмаймиз?

Наҳот, биз ўз элимизни севмаймиз?

Наҳот, биз ўз юртимизни севмаймиз?

Севак, тилимиздан эмас, дилмиздан севсак, бу иллатларга чек қўйишимиз керак. Бутунлай! Кескин!

Бизнинг тилимиз – Алишер Навоий тили, Амир Темур тили, Бобур тили, Беруний тили, Хоразимий тили.

Буюк тил.

Беқиёс тил.

Ойдин    

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...

«халқ билан мулоқот» тўхтади…ми?!

 «Маҳалла» телеканали орқали намойиш этила бошлаган шу номдаги кўрсатув бор-йўғи тўрт мартагина жонли эфирга узатилди. Кейин-чи? «Жонли эфир бекор қилинди» Шу йилнинг 14 ...

Ароқ дўконлари ўғил-қизларингизнинг мактабларига яқинлашади, катта-катта супермаркетларда ҳам ароқ сотилади

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400