МИБ ходимини уйига қамаб калтаклаган наманганлик талаба ҳибсга олинди

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 18:00 ларда Шўрариқ маҳаллада яшовчи Илҳомжон Эрматов алиментдан бўлган 32 760 000 сўм қарздорлигини ундиришга келган Мажбурий ижро бюросининг Норин туман бўлими давлат ижрочиси Абдуллажон Мамадалиевга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда  “EVERYDAY.UZ” сайти ёзмоқда.


Хонадонидаги қўйни хатлашга келган МИБ ижрочисини фуқаронинг ўғли 1993 йилда туғилган Андижон тиббиёт институти 6-курс талабаси Хондамир Турғунов уйида яна буюмлар бор, дея алдаб ижрочини уйига таклиф этган.

Кейин эшикни қулфлаб Абдуллажон Мамадалиевга тан жароҳат етказган. Оқибатда давлат ижрочисининг чап қўл билак суяги синиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хондамир Турғуновга Норин туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-модда, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган. (more…)

Доимий пропискани пуллашдан давлатга қанча фойда? нега ҳалиям 5%лик давлат божи кучда?

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка мана бир неча йиллардан буён актуал масала. Бунақа расво тизимдан кимга нима фойдалигини ҳалигача тушунмайман (менда ...

Аччиқ қалампирнинг касофати.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар.  ...