Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Дастурга кўра, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 68-бандида назарда тутилган.

Билдирилишича, лойиҳада юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби назарда тутилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочи – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 1 апрель, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 май.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада маҳалла посбони қўшнисини уриб ўлдирди

Фарғонада маҳалла посбони вазифасида ишлаган фуқаро ўзаро жанжал оқибатида оғир тан жароҳати етказган шахснинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Р.О. Фурқат ...

Туркманистон президентининг онаси «хизмат кўрсатган гиламчи» унвони билан тақдирланди

Туркманистонда президент Сердар Бердимуҳамедовнинг онаси «Хизмат кўрсатган гиламчи» фахрий унвони билан тақдирланди. “Нейтрал Туркманистон” давлат газетасининг ёзишича, бу ...

Бекобод шаҳрида 15-нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланишди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 09:30ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасининг 2 нафар тарбияланувчилари ўзларини нохуш ҳис ...