Хўжайлида ҳамшира икки кунлик чақалоқни 8 млн. сўмга сотаётган пайтда қўлга тушди

Бундан бир ой олдин “Хўжайли туман ҳокимига электрон мурожаат” группасига туман тиббиёт бирлашмаси туғриқхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида мурожаат келиб тушган эди.  
Мазкур мурожаат бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хужайли туман бўлими ўтказган тезкор тадбир жараёнида одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига таяниб KRuz.uz’  хабар берди.

Хабарда айтилишича,  2019 йил 11 февраль куни Хўжайли туман Тиббиёт бирлашмаси туғриқхонанинг акушер ҳамшийраси С.Қ. ўз таниши орқали 2019 йил 9 февралда А.Р. томонидан шу ерда туғилган гудакни фуқаро М.А.га жами 8 млн. сўмга сотган вақтида тезкор ходимлар жиноят устида қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда 21 кундан буён бедарак йўқолган 8 ёшли қизнинг жасади топилди

Хоразм вилоятининг Хива туманида, жорий йилнинг 3 октябрь куни 8 ёшли қизалоқ изсиз йўқолган эди. Бу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши очилган ҳамда ...

Мдҳ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити душанбеда бўлади

Тожикистоннинг раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устивор вазифа бўлиб қолади, деди Эмомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ...

Ҳарна-да, ҳарна… ёхуд «ишнинг кўзини биладиган одам»

Халқимизда «Ишнинг кўзини биладиган одам» деган гап бор. Менимча, сўнги пайтларда шу ибора ўз ўрнида эмас, балки халқнинг ичида юрган, бировнинг қайғуси ёки ташвиши эвазига ...