Навоийда судья ходимини калтаклади

15 февраль куни Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу маълумотни Kun.uz’га Ўзбекистон Бош прокуратураси тасдиқлаган.

Иллюстратив фото

 Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.

«Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳолат буйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади», дейилган Бош прокуратураси хабарида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...

Иибб раҳбарининг айтишича, «жиноятчиликнинг 50 фоизга тушиши — мирзиёвнинг сиёсати» экан

Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда жиноятчилик даражасининг кескин пасайгани — президент Шавкат Мирзиёев сиёсати натижасидир. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев сешанба ...

Нью-йоркдаги ҳужум оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

Шанба куни Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетда 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган қуролли ҳужум ирқий зўравонлик сифатида текширилмоқда. Полициянинг маълумотларига ...