Ансар ал-Тавҳид гуруҳининг жангчилари Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Сурия армиясининг маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида камида 25 нафар аскар ҳалок бўлган.
«Озод Сурия Армияси» гуруҳи вакилининг айтишича, Ансар ал-Тавҳидга қарашли ўнлаб исёнчилар якшанба куни Ҳама провинциясидаги Масасне қишлоғи яқинида жойлашган икки йирик назорат пунктига ҳужум қилишган.
Сурия ҳудудидаги энг йирик террорчи гуруҳ (ИШИД) фаолияти бутунлай барҳам топганлигига қарамасдан, мамлакат бўйлаб ҳамон ҳукумат қўшинлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.