Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, туман сектор раҳбарлари, фаоллар иштирок этган сессияда Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Сессияда депутат Марҳабо Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифини билдирди.

 

– Коммунал тўловлардан қарзингиз бўлса, хорижга чиқа олмайсиз, – деди депутат Марҳабо Қурбонова. – Бунга қонунчилигимиз йўл қўймайди. Аммо 3-4 нафар вояга етмаган фарзанди бор аёллар чет элга бемалол чиқиб кетмоқда. Буни тартибга солиш керак. Ахир, хорижга кетган оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги муаммолар, бу орқали оиладаги маънавий муҳит ва жамиятга етказилаётган зарар хорижда топилган бойликдан бир неча баробар кўп эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғ туман ҳоким ўринбосари жазоланиши керак

Куни кеча Яккабоғда экскаватор билан бинони бузишга уринган ҳоким ўринбосарини тадбиркор томонидан ёқиб юборишга уриниш акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. ...

Қорақалпоғистонда 24 ёшли аёл ва унинг уч нафар фарзандининг жасади топилди

Қатор нашрларда 28 март куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туман, Саршунгул қишлоғида уч гўдак ва улар онасининг жасадлари қудуқдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ...

Деҳқонобод тумани ҳокими зоир алиқуловга  полковник унвони топширилди

Қашқадарёда 2 сентябрь куни ўтказилган вилоят ИИБ тизимда фаолият юритувчи ходимларни тақдирлаш маросимида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга полковник унвони ...