“Тоштурма” бузиб ташланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган собиқ ҳибсхона бузиб ташланди. Бу ҳақда бинонинг бузилган ҳолати акс этган фотосуратларини эълон қилган UZ24 нашри ёзмоқда.

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 мартдаги фармойишига асосан пойтахтнинг Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш, бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланганди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг UZ24’га маълум қилишича, Инвестор топилса, кўп қаватли уй қурилади. Инвестор топилмаса, бино ўрнида дам олиш маскани қуриш режалаштирилмоқда.

Бузилган бино ўрнида нима қурилиши, Наврўз байрамидан сўнг инвесторлар учун ўтказиладиган очиқ эшиклар кунида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳибсхона 2018 йилнинг январь ойида Зангиота туманига кўчирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода нефтни қайта ишлаш заводи модернизацияси учун 553 миллион доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ)да 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ходимлари ...

Тошкентда миб пора олаётганида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда. Абдулла Қодирий ...

Мирзиёев: “қора рўйхатдан чиқарилганларга уй берилсин”

Президент Шавкат Мирзиёев қора рўйхатдан чиқарилган диндорларга муносиб иш, арзон кредит ва уй-жой билан таъминлаш кераклигини айтган. Урганчда гапирган Президент "йўлдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400