Ўзбекистон прокуратура органлари тизимидаги учта бошқарма, қатор лавозимлар тугатилади

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-5690, 15.03.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 апрелдан:

– тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва қонунийлиги устидан назорат қилиш Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади;

– Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратура тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:

– Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

– Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

– Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

– Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

– солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;

– туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;

– Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

Прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:

87 таси – Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига;

470 таси – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода 18 ёшли йигит онасига рўзғорда ёрдам бериш учун дўкондан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлади

Пешку туманидаги «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтган очиқ сайёр суд мажлисида эндигина 18 ёшга тўлган С.О.нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи ...

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»и ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик. Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан ...

Файзуллахон отахонов: дадам ва “бу кунлар” асарлари ҳақида холис фикр билдиринглар

Дадам Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 27 сентябр куни эрталаб Тошкент вақти билан 05:20 да Тошкент аэропортига қўнганлар. Тахминан 7 ларда қўллари кишанланган ҳолда ...