Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6та уй ёнғин ичида қолди

Бугун, 18 март куни Тошкентда бир йўла олтита хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига таяниб ”Халқ сўзи” нашри маълум қилди.

Унда қайд қилинишича, соат 11:25да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида 8 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 11.29 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 12:05 да қуршаб олинган ва соат 12:34 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Кўкча дарвоза тор кўчаларида жойлашган 4 та ва шу хонадонларга туташ қурилган Фузулий кўчасидаги 2 та хонадонларда жами 380 кв.метр майдонда том қисмлари ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 500 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиши тахминий сабаби сифатида Кўкча дарвоза тор кўчасидаги 14-хонадоннинг ошхонасида ёғни қозонда доғлаш учун газ плитасига қўйиб, назоратсиз қолдирилиши кўрсатилмоқда.

Ёнғин натижасида келиб чиққан моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро тошкент аэропортида қўлга олинди

Уч нафар ўзбекистонлик аёлни Россияга фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган фуқаро Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ ...

Уйчи тумани ҳокими муҳаммадаюбхўжа апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” ...

Ўн долларлик одам…

Фазлиддин ака билан анча йилдан буён қадрдонмиз. Ўзини баъзан «немистабиатроқ» тутса-да, жуда кўнгилчан, ориятли одам. Шу ўринда изоҳ берсам, бизда «немистабиат» деганда ...