Нурсултон Назарбоев муддатидан олдин лавозимини топширмоқда

Президент ваколати муддатидан олдин тўхтатилган шароитда Президент ваколати муддати вақтинча Сенат раисига берилади. Бу ҳақида Қозоғистон Республикасининг Биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига мурожаатида айтди, деб хабар бермоқда ҚазАқпарат.

«Қозоғистонда бошқарув доираси  конституция асосида тартибга келтирилган. Президентнинг ваколати муддатидан олдин тўхтатилган шароитда Президент ваколати қолган муддати тугагунча   Сенат раисига берилади. Сўнгра янги Президент сайлови бўлади», – деди Нурсултон Назарбоев. Ҳозир Парламент Сенати раиси – Қосим-Жўмарт Кемел ўғли Тўқаев. «Уни сиз юртдошларим яхши биласиз. У Москва Давлат халқаро муносабатлар институтини тугатган, фан доктори. Инглиз ва хитой тилларини эркин ўзлаштирган. Раҳбар лавозимларида ишлаб катта тажриба тўплаган. Мамлакатимизнинг ташқи сиёсати шаклланаётган йилларда Ташқи ишлар вазири,  Премьер-Министр ўринбосари, Сенат Раиси бўлган. Мамлакатимизни, унинг иқтисодиётини ва сиёсатини мукаммал билади», – деди Элбоши. Қосим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган. Бу унинг дипломат сифатида кўрсатган хизмати ва Қозоғистонга ишончи маҳсулидир. «У Қозоғистон мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб мен билан ишлаб келмоқда. Мен уни яхши биламан. У адолатли ҳамда масъулиятли шахс. Мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини атрофлича ҳис қилади. У барча дастурларни тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш ишларида бош-қош бўлди.

Қосим-Жўмарт Кемел ўғли Қозоғистонни бошқаришга ҳар томонлама муносиб шахс деган ишончдаман», – деб ўз сўзига якун ясаган Н. Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев ўз ваколатини тўхтатгач, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашини бошқаради.

Давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев республика телевидениеси орқали

Қозоғистон халқига мурожаатида Қозоғистон халқига ташаккур изҳор қилди, деб хабар бермоқда ҚазАқпарат мухбири.

«Шу йилларда ўтган барча сайловларда сиз юртдошларим менга ишонч билдириб, ташаббусларимни қўллаб-қувватладингизлар. Менга буюк халқим учун, она ватаним учун хизмат қилиш бахти насиб этди. Ҳаммангизга, барча халқимга миннатдорлигимни билдириб, сизларнинг олдиларингизда бошимни эгаман. Сизларнинг қўлловларингизни, ишончларингизни оқлаш учун мен барча куч-ғайратимни, соғлигимни, вақтимни аямасдан адолатли хизмат қилдим», – деди Н. Назарбоев ўз нутқида.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Германия фуқароси ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ...

Холис танқид тарафдориман

Рўзибой Азимий суд йиғини олдидан 1 апрель куни Бобомурод Абдуллаевнинг судидан кейинги ўйларим ҳақида шахсий саҳифамда пост қолдиргандим. Унда шундай жумлалар бор эди. ...

Жак ширак вафот этди

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак вафот этди. Бу ҳақда унинг оила аъзолари BFM TVʼга маълум қилди. У 86 ёшда эди. Маълумот учун, Жак Ширак 1932 йилнинг 29 ноябрь кунида ...