Қирғизистон парламенти депутати экс-президент Атамбаевни назорат қилишни кучайтиришни таклиф қилди

Жўғўрқу Кенешнинг 20-мартдаги ялпи мажлисида парламентдаги  «Ўнугуу-Прогресс» фракциясининг лидери Бақит Тўрўбаев Миллий хавсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) билан Ички ишлар вазирлигига (ИИВ) экс-президент Алмазбек Атамбаевни кузатишни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

У Атамбаевнинг 17-мартдаги мурожаатидан сўнг мамлкатда жамоавий-сиёсий аҳвол ёмон томонга бурилиб кетиши мумкинлигини билдирди.

«Алмазбек Атамбаев «мени ўлдиришса ҳам хатойимни ўнглайман» деб айтди. Бу жумлани қандай тушунсак бўлади? Мен ИИВнинг, МХДҚнинг вакилларига мурожаат қиламан, экс-президентнинг назорат қилишни кучайтиринг. Акс ҳолда турли-туман ташвиқотлар бўлиб кетиши мумкин».

Алмазбек Атамбаев 17-мартда Ахси воқеаси шаҳидларини хотиралаш тадбирида  «Сооронбай Жээнбековни қўллаб, уни президентликка олиб келгани учун» халқдан кечирим сўраган ва хатосини ўнглашга ҳаракат қилишини қўшимчалаган.

У «ҳозирги ҳукумат халқни бўлмоқда» деб «халқ бир куни уйғонса ҳеч ким тўхтата олмаслигини» айтган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исроил мадримов яна муддатидан олдин ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Исроил Мадримов (4-0, 4 КО) ўзининг навбатдаги жангида ҳам муддатдан аввал ғалаба ...

Мирзиёев собир муродовни ўз ишини эплай олмагани учун ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ...

Мамлакатни ким бошқараяпти? (21)

                                                         (йигирма биринчи мақола)                                     А.ХОДЖАЕВ  ДУНЁБЕХАБАРМИ?           Мен берган ...