Мордовия қамоқхонасидаги маҳбуслар қийноқларга қарши норозилик сифатида қоринларига мих тиқди

Чеченистонлик маҳбуслар Мордовиядаги 5-сонли колонияда бир неча марта ўз тана аъзосига қасддан жароҳат етказиш ҳаракатларини содир этди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Meduzaга таяниб ёзмоқда.

Фото:mordovmedia.ru

Шу йўл билан улар ходимлар томонидан зўравонликка қарши норозилик билдирган.

Қайд этилишича, маҳбусларнинг 10 нафари ўзининг қорнига мих тиққан. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда. Бироқ ушбу маҳбуслардан ҳеч қандай ёзма шикоят келиб тушмаган. Ҳозирча булар фақат оғзаки кўринишда», — дейилади хабарда.

Мордовиядаги 5-сонли колониядаги маҳбуслар орасида собиқ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада маҳалла посбони қўшнисини уриб ўлдирди

Фарғонада маҳалла посбони вазифасида ишлаган фуқаро ўзаро жанжал оқибатида оғир тан жароҳати етказган шахснинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Р.О. Фурқат ...

​​ ўзбекистон «интернети эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирди

Freedom House ноҳукумат ташкилоти анъанавий «Интернетдаги эркинлик» тадқиқоти натижаларини эълон. «Интернетдаги эркинлик» рейтинги дунёнинг 65 мамлакатида экспертлар ўртасида ...

Тожикистонда собиқ вазирнинг ўғли томонидан милиционернинг калтакланиши ўрганилмоқда

Тожикистон ички ишлар вазирлиги Душанбе шаҳрида милиция ходимининг калтакланиши билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора матбуот котиби ...