Россиядаги портиллаш бўйича ҳибсга олинган Азимовларнинг отаси Путинга мурожаат қилди

Жалолобод шаҳрининг яшовчиси Ахрол Азимов Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, икки ўғли Акром ва Аброр Азимовларнинг ишини ҳолис қаралишига ёрдам беришини сўранди. Бу ҳақда  Азимовнинг ўзи Ўшда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.

У 2017-йили Санкт-Петербург шаҳридаги метрода бўлган терактга фарзандларининг алоқаси йўқлигини айтиб, уларни бўшатишни сўранди.

Ахрол Азимов ўз мурожаатида жиноятга гумонланиб ҳибсга олинган ўғилларининг қийноққа солиш орқали тегишли қоғозларга имзо қўйдиришганини, ҳибс этилган кунлари тергов қоғозларида ёзилган саналари турли саналар бўлганини ёзган.

2017-йили 3-апрелда Санкт-Петербургнинг метросида портлаш бўлган, натижада 15 киши ҳалок бўлиб, элликка яқин инсон жабрлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Бирорта терористик ташкилот бу портлашни ўз зиммасига олмаган.

Кейинчалик Россиянинг ФСБ ҳизмати «терактни Қирғизистонда туғилган, Россия фуқароси,  22 ёшдаги ҳудкуш Акбаржон Жалилов ташкиллаштиргани терговда аниқланди» деб эълон қилган. Уни ташкилотчиси сифатида Акбар ва Аброр Азимовлар ҳибсга олинган. Қирғизистонда туғилиб, сўнгра Россиянинг фуқаролигини олган ака-укалар ўзларига қўйилган айбни инкор қилиб келишмоқда.

2019-йилнинг  25-февралидан бошлаб Санкт-Петербург шаҳрида Москва округи ҳарбий суди Ленинград округи ҳарбий судининг базасида метродаги воқеа бўйича ишни қарамоқда. Кейинги суд жараёни 2-апрелда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон, овир: милиция аэропортда таниқли рассом ёқубжон сиддиқовнинг паспортини олиб қўйди

Ёқубжон Сиддиқовнинг асарлари тараққий этган давлатларда сақланади Орган ходимлари 3,5 йилдан бери Туркияда яшаб, Ўзбекистонга қайтаётган рассом Ёқубжон Сиддиқовнинг ...

Туш… яъни шавкат мирзиёев қабулида (бир сахнали,бир кўринишли пеьса)

Президент қароргоҳига мени кузатиб боришар экан, ажиб ҳаяжон, алланечук лим-лим завқ, ноаниқ ҳавотирга тўла ҳайратимни сунъий визминлик билан яшираман.   Қабулхонага ...