Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов  ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор  этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24’нинг вилоятдаги манбаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, Пўлатов 1 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов вилоятда ўтказган йиғилишда Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун жиддий танқид қилинган.

Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз,  Баҳодир Пўлатов 2018 йилнинг июль ойида Эркинжон Турдимовнинг ўрнига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унгача Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар прокуратураси атрофидаги панжаралар олиб ташланди

Тошкент шаҳар прокуратураси маҳкамаси биносининг олди томонидаги темир панжаралар ҳамда кириш қисмидаги металл изловчи ускуна олиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот ...

Ироқ исроил давлатини тан олмаслик ҳақидаги қонунни қабул қилди

Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга уриниш жиноят ҳисобланади. Ироқ парламенти худди шундай қонунни қабул қилди. Умуман олганда, Ироқ Исроил давлатини ҳеч қачон ...

Украинадаги урушга 10 кун: воқеалар тафсилоти

Украинадаги вазият оғирлигича қолмоқда. Россия президенти Владимир Путин эса Ғарб санкцияларига изоҳ бериб, “Менимча, бу бизга уруш эълон қилишнинг бир усули, лекин Худога ...