Польшада ўқитувчилар ойлик иш ҳақлари оширилишини талаб қилиб, иш ташлашди. Оқибатда бугундан бошлаб мамлакатдаги мактаблар ёпилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.
Ушбу акцияда мактаблар ва болалар боғчаларининг 80 фоиз педагоглари иштирок этишга тайёр эканлигини билдирган.
Ўқитувчиларнинг ҳозирги кундаги маоши барча солиқни ҳисобга олганда, 3380 злотийни ташкил қилади. Улар шу йилнинг 1 сентябрига қадар ойлик иш ҳақларига яна 15 фоиз, йил бошидан буён жами 1000 злотийгача (қарийб 263 АҚШ доллари) қўшишларини талаб этишяпти.
Яқинда мамлакат ҳукумати 2019 йилда педагоглар маоши 15 фоиз оширилиши ва 2020 йилга келиб, соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ўзгаришини маълум қилганди. Касаба уюшмалари эса бу таклифни рад этиб, ўқитувчиларни норозилик билдиришга чақирган.