Amnesty International Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров учун одил судловни талаб қилди

Amnesty International коррупцияда айбланиб, қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда халқаро кузатувчилар иштирокини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда Amnesty International’нинг 8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўлланган мактубида ёзилган, деб хабар беради «Газета.уз».

Мактубда халқаро ташкилот Президент Мирзиёевни Рашиджон Қодиров ва у билан бирга тергов қилинаётган 12 нафар шахсни қийноқларга солиб, ғайриинсоний муносабатдан ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда зарур бўлган малакали тиббий ёрдам олишига имконият яратиб беришни сўраган. Ташкилот собиқ бош прокурор қийноқларга солинган бўлиши эҳтимолидан ташвишдалигини билдириб ўтган.

Маълумот учун, Рашиджон Қодиров 23 февраль куни қўлга олинган эди. Кейинроқ унинг ўғли қидирувга берилгани маълум қилинди. 2018 йил май ойи охирида эса Рашиджон Қодиров қон босимидан азият чекиб, маҳбуслар шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди .

Манба:daryo-live

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон муҳаммад солиҳнинг ҳам уйи эди, аммо…!

Ҳаммага аёнки, ижтимоий тармоқларда қачонлардан буён турли масалалар бўйича ватанни тарк этган юртдошлар масаласида уларни ортга қайтариш ёки қайтармаслик юзасидан ...

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатов устидан жиноят иши очилган. Суннатов жорий йилнинг 24 февралида ўзининг Тошкентдаги ...

Рўзибой азимий

АЗИМИЙ РЎЗИБОЙ АЗИМ ЎҒЛИ - 1972 йил 29-октябрда собиқ Чимкент вилояти, (ҳозирги Туркистон вилояти)нинг Туркистон тумани Чўрноқ қишлоғида туғилган. 1989-йилда Туркистон тумани ...