2019 йилда Ўзбекистонга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинди

2019 йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб “Соф.уз”  сайти ёзмоқда.

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган эди. Бу даврда юк автомобиллар импорти фақатгина 51,6 фоизга ошди.

Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ. Агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мозор олдидаги йўлларга қаранг…”

    "Мен Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасидаги автомобил йўллари яроқсиз ҳолатдалигини айтмоқчиман. Ушбу муаммомизни ҳал қилишга ёрдам беринг! ...

Ўзбекистон хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев, “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи И.Эргашев Хитойнинг Божхона ...

Тошкент марказидаги бутиклар яна ёпилди

Тошкентда 8 март арафасида жаҳоннинг таниқли брэндлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи бутиклар яна ёпилган. Шаҳар марказидаги Mango, Geox, S.Oliver, New millennium каби ...