Энди Ўзбекистонда яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилади

«Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланди, деб хабар берди ЎзА.

Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.

Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини ташкил этишга ҳақли.

Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинча фойдаланишга ҳокимларнинг қарорига кўра берилиши мумкин.

Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.

Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.

  • Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
  • юридик шахс тугатилганда;
  • жисмоний шахс вафот этганда;
  • яйловлар берилган муддат тугаганда;
  • бошқа мақсадда фойдаланилганда;
  • оқилона фойдаланилмаганда;
  • яйлов ерлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
  • яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лола каримова опасининг дардига ҳамдардлиги учун дуо қилмоқда

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб ...

Ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёевга очиқ хат

Муҳтарам Президент жаноблари! Бир гектар майдондаги пахта кўпи билан 1000-1300 АҚШ доллари олиб келади. Харажатлар ҳам шунга яраша бўлади. Натижада пахта миллий бойликка ...

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 11 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтишини белгилади. Аслида овоз бериш 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди. ...