Биринчи чоракда Ўзбекистонга 1,4 миллион сайёҳ келди

Туризм саноати Ўзбекистон иқтисодиётидаги асосий йўналишлардан бирига айланмоқда. 2019 йилнинг биринчи чорагида янги туристик ташкилотларнинг сони 111 тага кўпайди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ташкил этилган «Ўзбекистон — сайёҳлик бизнеси учун янги имкониятлар» мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дейилади ЎзА хабарида.

2018 йилда 2017 йилга нисбатан Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони икки баравар кўпайди. 2017 йилда Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 2,7 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда уларнинг умумий сони 5,3 миллион кишидан ошди.

Узоқ чет мамлакатлардан келаётган сайёҳларнинг энг кўп ўсиши АҚШда кузатилган. Бу давлатдан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг сони 8 баравар ошди. Бундан ташқари, Жануби-Шарқий Осиёдаги аҳолининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши юқори.

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Ўсиш суръатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972,3 минг кишига ортган.

Ушбу тенденциялар ва миқдорий кўрсаткичлар туризм инфратузилмаси объектларининг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Мисол учун, биринчи чоракда янги 40 та турар жой объекти фойдаланишга топширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

Эркин матбуот, эркин фикр яшайдиган жойда давлат амалдорлари у ёқ-бу ёғига қараб ишлайди

Синган кўзгу... Кимнингдир турткиси билан уйғониш чин маънода уйғоқликми? Ҳақ олинса, кўнгил тўлади! Берилган ҳақ билан мақтаниш ожизликдир! Ўзинг уйғонсайдинг, ўзинг ...

Латвия совет ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича шартномадан чиқишга қарор қилди

Латвия парламенти 12-майда Россия билан Совет ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича шартномани бир томонлама тўхтатиб туриш ҳақидаги қонун лойиҳасини икки ўқишда маъқуллади. ...