Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилди

24 апрелдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилди. “Сувсоз” корхонаси бу ҳақда 25 апрель куни маълум қилди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри. Унга кўра, пойтахт ҳокимияти янги нархларни 2 апрелда тасдиқлаган.

Ичимлик суви тарифлари 2018 йил январида белгиланган ҳар куб метри учун 100 сўм миқдоридаги махсус устамани ўз ичига олади.

Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун 1 куб метр сув нархи эндиликда 1050 сўм (бунга қадар — 850 сўм), марказлаштирилмаган иссиқ сув таъминотисиз — 715 сўм (615) этиб белгиланди.

Хусусий сектордаги канализацияга уланган уйларда тариф 615 сўмдан 715 сўмга оширилган бўлса, канализациясиз уйларда ўзгаришсиз 380 сўмлигича қолди.

Ҳисоблагичсиз, канализацияга уланган ва ички чаноқ, унитаз, ўз иситиш қурилмасига эса ванна (баня) ёки душга эга бўлган уйларда киши бошига тўлов 8933,22 сўмдан апрелда 9083,15 сўм, май ойидан бошлаб эса 10116,43 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Тошкентда совуқ сув тарифлари ноябрь ва декабр ойларида оширилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...

Москвада 6 нафар марказий осиёлик қурувчи тириклайин ёнди

Москвада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши қурбон бўлди, бир киши омон қолди. Маълумотларга кўра, қурбонлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир. Кузатувчилар қиш мавсуми ...

Бойлар россияни ёппасига тарк этаяпти

Ўтган 2018 йил давомида Россияни 7 минг нафар миллионер тарк этган. Миллионерларни мамлакатни тарк этишлари масаласида фақат Хитойгина Россиядан олдинда. Аммо, Хитойда ...