Ўзбекистонда «Георгий лентаси» ўрнига «Шараф лентаси»ни тарқатиш акцияси бошланди

Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларимизга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси бошланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб UZ24 хабар қилади.

Дастлабки лента тарқатиш маросими Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биноси ёнида бошланиб, пойтахт бўйлаб давом этмоқда.

Мазкур лентани тарқатиш акцияси бугундан бутун мамлакатда ўтказилади.

Акция давомида иштирокчилар “Шараф лентаси” акс этган фотосуратларини #ШарафЛентаси, #РиббонҲонор, #ЛентаСлавы ҳештеглари остида ижтимоий тармоқларда жойлаб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Арипов 24 апрель куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Хотира ва қадрлаш куни арафасида Георгий лентаси оммалашишини танқид қилганди. У Ўзбекистон байроғи акс этган челленж уюштириш, унга таниқли эстрада хонандалари, спортчилар, сўз усталари ва зиёлиларни жалб этиш, умуман ташвиқот воситаларидан тўла фойдаланиш топшириғини берган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фотима жураева:нега янги қарор ва фармонлар халқни қийнаш ва хўрлаш учун ижро қилинади

ДЎСТЛАР! АЙТСАМ ТИЛИМ, АТМАСАМ ДИЛИМ КУЯДИ!!! НЕГА БИЗДА БУНАҚА?! НЕГА ҲАМИША ЯХШИЛИККА ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ЁКИ ФАРМОН, ҲАЛҚНИ ҚИЙНАШ, ҲЎРЛАШ УЧУН ИЖРО ҚИЛИНАДИ?! ...

Ўзбекистонда жон сақлаш учун кураш кетмоқда

Ўзбекистонда кейинги 25-30 йил ичида рўй берайтган ижтимоий-сиёсий эврилишлар ҳақида сўз кетганда, менинг кўз олдимга Танзаниядаги Серенгети пасттекислиги келади. Бу текислик ...

Қирғизистонда цирк ҳодимлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзишди

Қирғизистон давлат циркида фаолият олиб бораёт 30 дан ортиқ артист, труппа раҳбарлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда  “Азаттык” радиосига циркдаги “Ёш Қирғизистон” ...