Бухородан ўқувчиларни олиб қайтаётган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Бугун, 29 апрель куни тунги соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган «Мерседес» русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган. Натижада автобус бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва ёнишни бошлаган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан — 2 нафари Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасига, 5 нафари Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ушбу автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-она ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиёдан ақшга бориш истагида бўлганлар ичида ўзбекистон биринчи ўринда

Конгресс қарори билан жорий этилган "Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури –DV" ҳар йили АҚШ Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Тарихан иммиграция ...

Темирчи тақага, бўзчи белбоғга ёлчимас

Инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Баҳодир Хон Туркистон Хабарингиз бор, ...

Тошкентда йпх ходимларининг янги формаси синовдан ўтказилаётгани расман тасдиқланди

Тошкентда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспекторларининг янги форма либосларини синовдан ўтказиш бошланди, дея хабар бермоқда  ИИББ ...