Балиқ овидаги қонунбузарликлар учун жазолар кучайтирилади

Сенат ялпи мажлисида  сенаторлар Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқилди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда.

Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ҳоллар учун жавобгарликлар кучайтирилади:

 ✅ ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик;

 ✅ ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилганлик учун жарималарни ошириш;

 ✅ дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилганлик учун жарималарни ошириш

 ✅ ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузганлик, Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғганлик, ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юборганлик, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жарималарни ошириш;

 ✅ ов қилиш ва балиқ овлашда тақиқланган қуролларни ёки воситаларни тайёрлаганлик, олиб кирганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки юборганлик, олганлик ёхуд сотганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик;

 ✅ ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчирганлик, иқлимлаштирганлик ёки чатиштирганлик учун маъмурий жавобгарлик;

 ✅ ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик.

 Шунингдек, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келганлик жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

 Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

 Маълумот учун, ушбу қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент прокуратураси аҳмадбойдан “куйганлар”ни рўйхатга олишни бошлади (видео)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмад Турсунбоев устидан ҳукм чиқарган куниëқ Тошкент вилоят прокуратураси Турсунбоевга пул ...

Ўзбекистон аҳолиси 2019 йилда 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди. Бу рақамлар Давлат ...

Эльдар асанов ҳалок бўлган минглаб ўзбек саркарда ва аскарларига ёдгорлик тикланишини таклиф этмоқда

Тошкентни эгаллашда ҳалок бўлган 24 нафар рус аскарига атаб тикланган ёдгорлик қайта таъмирланибди. Жуда яхши ташаббус! Бу ҳам тарихнинг бир қисми, ўтмиш ёқмади деб тарихий ...