Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди.
Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган савдода мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205 587 016 500 сўм этиб белгиланган.
Тошкент шаҳрида жойлашган Rubicon Wireless Communication МЧЖ (Perfectum) мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди.
Аввалроқ, Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «ЭДЕЛ ВЕЙС-АЛИ» масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан аукционга қўйилган эди.