Кундузи ёқилмаган чироқ учун жарима тўлаганларнинг пули қайтарилмайди

Кундузи чироқ ёқиб юриш мажбурийлига оид қоида бўйича айни вақтгача маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчиларга пули қайтарилмайди. Лекин баённома расмийлаштирилган, аммо тўлашга улгурмаган ҳайдовчилар учун баённома бекор қилинади. Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида пойтахт ИИББ вакили бу ҳақда маълум қилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон республикаси олий судига чўян охмановичдан шикоятнома

Ўзбекистон Республикаси Олий судига Қашқадарё вилояти Косон тумани Оброн қишлоғида яшовчи фуқаро Маматқулов Чўян Охманович томонидан Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят ...

Турк адвокати нодира қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, ...

Мажбурий ижро бюроси нега фуқарога маблағларини ундириб бермаяпти?

Маълумки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан қатор норозилик кайфиятдаги хабарлар чиқмоқда. KUN.UZ таҳририятига ҳам бу каби ...