БУХОРО –   УЧ ҚИТЪА ПОЛВОНЛАРИНИ КУРАШ МАЙДОНИГА ЧОРЛАЙДИ

Бухоро шаҳрида ўтказилаётган Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган I-Халқаро турнирда ер шарининг уч қитъасидан 100 дан ортиқ полвонлар ташриф буюрган.  

 

Бухоро вилоят Кураш федерацияси ижрочи директори Савриддин Умаровнинг билдиришича, умумий соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларини ташкил этади.  Мусобақада ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаган полвонлар олтин медаль ва 3 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланади. Иккинчи ўрин соҳибларига кумуш медаль билан бирга 2 минг доллар берилади. Учинчи ўринни эгаллаган икки спортчининг ҳар бирига бронза медали ва 1 минг долларлик пул мукофоти топширилади. Турнирда беллашувларни катта тажрибага эга халқаро тоифадаги ҳакамлар бошқариб боради.

Кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган ушбу турнир олдидан бугун ташкилотчилар, мусобақа расмийлари билан журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилган.

– Ўзбекистонда ҳар йили учтадан йирик мусобақа ўтказишни режалаштирганмиз. Кейинги режаларимизга кўра, кураш мусобақалари Лондон ва Парижда ўтказилади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда нуфузли кураш академияси ҳам ташкил этилади,- Кураш Халқаро Ассоциацияси вице-президенти Комилжон Юсупов.

“Бухоро спорт” мажмуасида ўтказилаётган Халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросимида Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ойбек Қосимов ва бошқалар сўз олган. Улар томонидан узоқ йиллик тарихга эга бўлган кураш 130 дан ортиқ давлатларда оммалашаётгани, унинг жаҳондаги нуфузини янада ошириш, ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўйича самарали ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидланган.

Мусобақа ҳаками Мансур Мусанов томонидан Халқаро кураш қасамёди ўқиб эшиттирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навальнийни қўллаб-қувватлаб россияда бўлиб ўтган тадбирларда 290 киши ушланди

Муxолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида шанба куни Россиянинг 26та шаҳрида бўлиб ўтган тадбирлар вақтида 290 киши ушланди. "ОВД-Инфо" барча ...

Қачонгача тажриба қуёнчаси бўламиз?!

Хат-саводим кирилл алифбосида чиққанини бахтим, деб биламан. Тажриба қуёнчасига айланган укаларим, жиянларимга ачинаман. Бу жараён ҳамон давом этиб, янги авлод -- ...

Жиззах ҳокими фермерларни режадан ортган ғалласи пулига машина олишга мажбурламоқда

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғалла топшириш режасини бажарган фермерларнинг ортиб қолган буғдойини давлат нархида сотишга ва уларни Асакада ишлаб чиқарилган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400