Погба: «Ислом дини мени яхши инсон қилди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзади.

26 ёшли футболчи Ислом динига эътиқод қилади. Май ойида у Макка ва Мадинага бориб, умра ибодатини бажарган эди.

«Ислом дини мен учун жуда муҳим. У менга барча неъматлар учун шукр қилиш имконини берди. Ислом дини мени ўзгартирди, ҳаётдаги кўплаб нарсаларни англашга ёрдамлашди. У қалбимни хотиржам қилмоқда.

Исломни қабул қилишим ҳаётимдаги яхши ўзгариш бўлди, чунки мусулмон бўлиб туғилмаган эдим. Ҳатто онам мусулмон бўлса ҳам.

Ислом дини терроризм эмас, у матбуотда эшитаётган ва ўқиётган нарсаларимиздан фарқ қилади. У жуда гўзал дин. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳар бир инсон Ислом билан алоқадор эканини пайқаши мумкин. Дўстларим орасида кўплаб мусулмонлар бор, айнан улар орқали бу динни қабул қилганман. Биз ҳар доим Ислом дини ҳақида суҳбатлашамиз.

Олдин кўплаб саволларга дуч келардим, кейинчалик ўзим бу ҳақда изландим. Бир куни дўстларим билан ибодат қилгач, ичимда бир нарса ўзгарганини сездим. Ўзимни ҳақиқатдан ҳам жуда яхши ҳис қилдим. Шу кундан бошлаб ибодатдаман. Ҳар куни 5 вақт намоз ўқиш, тавба қилиш ва неъматларга шукрона қилиш лозим.

Бу дин онгимни равшанлаштирди ва мени яхши инсон қилди. Охират ҳақида жуда кўп фикр юрита бошладим. Ислом – инсоният ва бошқа нарсаларга ҳурматни ўргатади», – деди Погба.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда масжид бош имом-хатиби ва масжид мутавалласи жиноят устида қўлга олинди!

Тошкент яқинида Бош имом-хатиб ва масжид мутавалласи ўзаро жиноий тил бириктириб, эҳсон қутисидаги пулларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келишгани аниқланди, деб ёзади ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...

Дин ишлари бўйича қўмитага дхх тизимида ишлаган абдуғофур аҳмедов раис бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар тайинланди. “Kun.uz»нинг хабар беришича, бу лавозимга Абдуғофур Аҳмедов тайинланган. Абдуғофур Аҳмедов ...