От кишнаган оқшом (қисса) 16-қисм

16


Янаги улоқ менга насиб этди.
Мен улоқдан умид қилмадим, тўда четида турдим. Улоқни Яратганнинг ўзи етказди.
Бир қизилкўк улоқни ердан судраб чиқди. Қизилкўк шундайгина ёнимизга келди. Шунда чавандози улоқни от тиззаси бўйи кўтарди.
Мен энкайиб, улоққа ёпишдим. Қаддимни кўтардим, Тарлон биқинига тиззамни нуқиб айқирдим.
— Ҳа-а!
Тарлон бир юлқиниб, тўдадан узиб чиқди. Кетимдан чавандозлар от солди. Кўплари менга етиб келди, улоққа узалди.
Шунда Тарлонга қамчи босдим. Аммо Тарлон жадалламади, аксинча, тобора секинлаб чопди.
Ҳайрон бўлиб, олға қарадим. Ана шунда нима гаплигини билдим. олдинда бир одам бўйи сой бўлди…
Нима қилишимни билмадим. Жиловни бураман дегунимча сой лабига келиб қолдим. Тарлон сой ёқалаб чопди. Улоқ сой тарафда бўлди. Шу сабабли-да улоққа биров келолмади.
Шундай бўлса-да, қўли узун чавандозлар Тарлон сағриси, Тарлон бўйни оша улоққа узалди.
Мен улоқни бермадим. Айниқса, Тарлон улоқни бергиси келмади.
Сой ёқалаб чопдим. Шунда-да баковул овозидан дарак бўлмади. Энди жиловни қўйиб юбордим. Тақимимдаги улоқни қўшқўллаб ушладим. Тарлон энди ўз билганича чопди. Сойда эса, адоғ бўлмади…
Чавандозлар кетимдан қолмай таъқиб этди.
Шунда Тарлон бирдан… сойга қараб зинкийди. Олд оёқларини кўтарди, ўзини сойга ташлади.
Eтларим жимир-жимир этди. Кўзларим отилиб чиқиб кетаётгандай бўлди. Оёғим ердан узилганини туйдим. Ўзимни муаллақ сездим. Кўнглимдан, ўлган шундай ўлар экан-да, деган гап ўтди. Кўзларимни чирт юмдим, улоқни қўйиб юбордим…
Зўр бир зарбдан қалқиб кетдим. Юрагим товонимга тушиб кетгандай бўлди. Ҳушим бошимдан учди. Жонҳолатда Тарлон бўйнига ёпишдим. Маҳкам қучоқлаб олдим…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 41-қисм

—  Бўлди  қилинг,  отаси,  юрагимни  чиқарманг!  Нима,  мени  бола  фаҳмлаяпсизми? — ишонмай илжайди Гулимхон.— Худди болаликдан улар билан бирга ўсгандай гапирасиз...Ҳеч ...

Юлдузли тунлар-82

СEКРИ ҚАЙТА КЎЗ ОЧГАН БУЛОҚ 1 Бобурнинг махсус таклифи билан Ҳиротдан Аграга келаётган мавлоно Хондамир, шоир Шиҳоб Муаммий ва мударрис Иброҳим Қонуний уч ойга яқин йўл ...

“бу илтифот эмас, миллий адабиётни бойитиш!”

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари орасида узоқ йиллик узилишдан сўнг нафақат, иқтисодий, балки маданий соҳаларда ҳам алоқалар тикланмоқда. 2017 йилнинг май ойида Душанбе ...