Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, аҳоли эвакуация қилинмоқда

Қозоғистоннинг Арыси шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Портлаш бугун эртлаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатмоқда ва ҳатто осколкаларнинг ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда.

Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли аҳоли тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти акимати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, хавфсиз жойларда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита  ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилмоқда

Бу тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорда кўзда тутилган. Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан ...

Исроилнинг космик аппарати ойга қўна олмасдан, ҳалокатга учради

Исроилнинг «Берешит» космик аппарати Ойга қўниш вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақида миссия раҳбарларидан бири хабар бериб ўтди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Аппарат қўниши ...

Қўқон шаҳрида алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Мамаджанов Ўткирдан ундирувчи Мамаджанова Гўёхон фойдасига бир ...