Швейцария Ўзбекистонга 555 млн доллар қайтаришни тўхтатиб қўйди

Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик юрист Грегуар Манжа Швейцария Гулнора Каримованинг соғлиғига боғлиқ муаммолар сабаб 555 миллион долларни Ўзбекистонга қайтариш жараёнларини тўхтатиб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда  «Дарё» нашри ёзмоқда.

 «Швейцария федерал судидаги учинчи йирик ғалаба. 555 миллион долларни қайтариш дарҳол тўхтатилди. Ўзбекистон бизнинг мижозимизни қамоқда сақлашни тўхтатмас экан, ҳамкорлик бўлмайди. Унга янада кўпроқ босим ўтказишмоқда. Каримованинг ҳаёти хавф остида», — деб ёзади Манжа.

Куни кеча Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида ўрганиш ўтказишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримованинг маълум қилишича, онаси сақланаётган ёмон шароит ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани Швейцариянинг пулларни Ўзбекистонга қайтаришига тўсқинлик қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимга мурожаат қилган тадбиркорнинг кафесини бузишмоқчи

Вилоят ҳокимининг шу йил 15 март кунги тадбиркорлар билан учрашувида каттақўрғонлик якка тартибдаги тадбиркор Элёр Қодиров туман марказидаги истироҳат боғида салқин ...

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...

Бухорода  вилоят ҳокими сайёр қабули гидроузелда ўтказиладиган бўлди

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев навбатдаги сайёр қабулни Бухоро туманидаги “Боғикалон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Панжа” гидроузелида ўтказадиган бўлди.  Бу ...