Тошкент- Андижон йўналишидаги йўловчи поезди нима сабабдан тўхтаб қолди?

Андижон вилоятига йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди. “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” акциядорлик жамияти бу ҳолат юзасидан изоҳ берди ва йўловчилардан узр сўради, деб ёзади ЎзА сайти.

“Юртимизда иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бунинг натижасида, 2019 йил 16 июль куни соат тахминан 18.00 да Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш кузатилди. Натижада мазкур поезд Кучлук – Тўйтепа перегонининг 36 км 5 пикетида тўхтаб қолди”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кўрилган чора тадбирлар натижасида техник носозлик 1 соат ичида бартараф қилинган ҳамда поезд ҳаракати яна йўлга қўйилган.

Хабарда берилган маълумотга қараганда, электр тизимида узилиш бўлганда вагондаги кондиционерлар ишламаслиги ҳамда куннинг иссиқлиги инобатга олиниб, поезд тўхтаган вақтида вагон эшиклари очилиб шамоллатиб турилган ҳамда йўловчиларга бепул салқин ичимликлар тарқатилган.

“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” акциядорлик жамияти маъмурияти барча йўловчилардан бугунги юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди,- дейилади изоҳда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойларнинг босими кучаймоқда

Сурат: Exclusive.kz Куни кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Хитойда ноҳақ жазога тортилган этник қозоқларнинг қариндошлари йиғилиб, Қозоғистон билан Хитой ҳукуматидан ...

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...