Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард доллар бўлди

1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтирилди.

Ўтган ойда ушбу кўрсаткич 25,8 миллиард долларга тенг бўлганди.

Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда расман 800 минг киши 500 минг сўм ойликка ишлайди. уларнинг конвертда қанча олиши — номаълум

Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда биринчи тоифадаги 800 минга яқин ишчи 500 минг сўм атрофида минимал ойлик маош олади. ...

Ўзбекистон – япония учрашувини баалик ҳакам муҳаммад абдулла ҳасан муҳаммад бошқариб боради

17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" ...

Миб шиддат билан ишлаябди

МИБ ходимлари эшикни тақиллатиб ҳисоблагични кўрсатишни сўрашди, кўча тарафда ўрнатилган пластик карта билан тўлов қилинувчи ҳисоблагични кўздан кечириб, ноқонуний хеч нарса ...