Бухоро ариғидан 2 яшар боланинг жасади топилди

8 август куни соат 17:21 да «102» рақамига фуқаро қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидаги ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб келганлигини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жасад Когон тумани Сорғун маҳалласида яшаган, 2017 йилда туғилган Ш.Н.га тегишли эканлиги аниқланган. Маълум бўлишича, бола шу куни эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш уйининг олдидан оқиб ўтувчи ариқга тушиб кетиб, сувга чўккан.

«Ҳурматли ота-оналар! Ёш фарзандларингизнинг хатти-ҳаракатларига эътиборли бўлинг, асло назоратдан четда қолдирманг! Очиқ сув ҳавзаларига яқин боришига йўл қўйманг. Акс ҳолда бундай бахтсиз ҳодиса қурбони бўлмаслигига ҳеч ким кафил бўла олмайди», — дейилади Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбағаллар учун тошкентда қурилган уйлар бойлар ва амалдорларга тегди

Пойтахтнинг Сергели туманида президент топшириғига мувофиқ кам таъминланган оилалар учун махсус қурилган уйлар турли алдов схемалари орқали бу имтиëзли уйларга ҳаққи ...

Мусаввирлар: диктаторни кўкка кўтаришни бас қилинг!

Бир неча йил давомида Сонг Бёк Шимолий Кореянинг тарғибот машинасида асосий роль ўйнаб келган. Ҳвангҳай провинциясидан бўлган ушбу рассом бошқарувдаги элита назарига тушиб, ...

Ишга шошилаётган она беш ёшли фарзандини ўлдириб олди

Россиянинг Ступино шаҳрида ишга шошаётган аёл ўзининг беш яшар боласини ўлдириб олгани ҳақда asn сайти маълумот тарқатди. Фото: asn.in.ua Аёл беш ёшли болакайни жазирама ...