Эркинжон Турдимов:Ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими ҳозирда мактабларда ёлғончилик ва кўзбўямачилик жуда авж олганини, мактаб директорлари давлат ташкилотларидан мактаб учун ажратилган бюджет пулларини талаб қила олмаслигини айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида Эркинжон Турдимов вилоят макатабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қониқарли эмаслигини, бунинг учун маъсул бўлган мутасаддиларнинг парвойи фалак эканлигини айтди, дея маълум қилди “Тўғри.уз”.

“Молия бўлимларидан жуда қаттиқ талаб қилиш керак, улар мактабни қишга тайёрлаб бериши лозим. Минг афсуски ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор. Ўқитувчиларни кўчага олиб чиқиб ишлатиш бор. Бу билан ҳокимга яхши кўринмайсилар” дейди Турдимов анжуманда.

Самарқанд вилояти ҳокими анжуман давомида мактаблардаги компьютерларнинг ўқувчилар томонидан ишлатилмаётгани айтиб, компьютерлар ишлатилиши, бузилиши лозимлигини айтади.

“Мактаблардаги компьютерлар бузилиши керак, чиройли хоналарда текширув келганда ишлатилмасдан. Болалар фойдаланиши керак, лозим!”,дейди Турдимов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингизхон монгол бўлмаган

Қадимги Ўзбекистон заминида, жумладан, кўҳна Хоразмда Қиёт номи билан боғлиқ топонимларнинг кўплигидан бу уруғнинг юрти айнан шу макон бўлганлиги ойдинлашади. (more…)

Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. ...

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёллар бўлган фоҳишахона фош этилди

Остона шаҳрининг темир йўл вокзалига яқин ҳудудда фоҳишахона аниқланди, унда пул эвазига жинсий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган 7 нафар аёл бўлган. Қўлга олинганларнинг ...