Миллий банк Хитойдан 500 миллион юан кредит олади

Ўзбекистон Миллий банки Хитой Давлат ривожланишг банки (ХДРБ) билан 500 миллион юан (69,8 млн. доллар) миқдорида кредит линияси очиш ҳақида келишиб олишди, деб  РИА Новости хабарига таяниб  “Соф.уз” ёзмоқда.

“Миллий банк Хитой Давлат ривожланиш банки билан 500 миллион юан миқдорида кредит линиясини очиш ҳақида келишиб олишди”, – дейилган хабарда.

Ушбу келишув 27 август кунлари Пекинда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро комиссияси учрашувида имзоланган.

“Хитой юанида кредит олишнинг асосий устуворлиги– унинг LIBOR ставкасига боғлиқ эмаслигидир. Ундан ташқари юанда ҳисоб-китоб қилиш валюта айирбошлаш харажатларини камайтиради”, – деди Миллий банк вакили.

Маълумот учун, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкоридир.Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодига Хитой инвестициялари миқдориҳам жуда катта бўлиб  8 миллиард долларни ташкил қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ

Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар Uzbekistan Airways рейслари орқали ватанга қайтарилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ...

Москвада меҳнат муҳожирлари учун махсус база

Россия Федерал миграция хизматининг Москвадаги бўлими меҳнат муҳожирларининг қонуний фаолиятини тартибга солувчи база ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар ...

100 мингдан ортиқ одам грознийдаги ака-ука гейларни ҳимоя қилишда ақшдан ёрдам сўради

Ўтган йили Нижний Новгородда ўғирланиб, Грознийга олиб кетилган икки чечен ака-ука Салеҳ Магамадов ва Исмаил Исаевларни ҳимоя қилиб, 100 мингдан ортиқ одам онлайн петицияни ...