Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Марказий банки эълон қилган 2019 йил I ярим йиллиги учун Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи тўғрисидаги таҳлилида бу ҳақда сўз боради.

Умумий ташқи қарз ўсишининг 3,088 млрд доллари ёки 64 фоизи давлат ташқи қарзи (13,174 млрд доллар) ҳисобланади. Бу қарзнинг 1,018 млрд доллари Ўзбекистон халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган. Шунингдек, 330,3 млн доллар ёки 36 фоиз ўсиш хусусий сектор ташқи қарзига (7,538 млрд доллар) тўғри келади.

Секторларнинг хусусий ташқи қарздаги улушлари:

Нефт-газ ва энергетика сектори — 5,167 млрд доллар (-219,2 млн доллар);

Банк сектори — 1,398 млрд доллар (+419,8 млн доллар);

Телекоммуникация сектори — 246,7 млрд доллар (-1,5 млн доллар);

Тўқимачилик сектори — 139,4 млн доллар (+7,2 млн доллар);

Бошқа секторлар — 587,4 млн доллар (+124 млн доллар).

Ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 203,4 млн доллар миқдордаги асосий қарз ва 103,7 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган. Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 706,6 млн доллар ва фоиз тўловлари бўйича 182,8 млн долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

Жами ташқи қарзларнинг 17,050 млрд доллари ёки 82,3 фоизи 10 йилдан ортиқ муддатга жалб қилинган қарзлардир.

Манба: «Газета.uz»  

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Барча транпорт воситалари чироғини ёқмай юрса бўладими?

Ҳукумат қарорига кўра, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; ...

Тошкентда хоразмдан эшак гўшти олиб келганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69 килограм эшак гўштини олиб келган икки шахс ва уни мол гўшти сифатида расмийларштирган цех ...

Толибонга кўнгилочар жойларда қурол олиб юриш тақиқланди

“Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид жангариларга Афғонистондаги кўнгилочар масканларда қурол олиб юришни тақиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400