Бугун 7-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 280- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.
1826 йил 7 октябрь – Массачесетсда АҚШдаги биринчи темир йўл ишга тушди.
1868 йил 7 октябрь – Чехияда қамал ҳолати жорий қилинди.
1906 йил 7 октябрь – Эрон шоҳи ушбу мамлакат тарихида биринчи парламентни ташкил этди.
1919 йил 7 октябрь – Қадимий авиакомпаниялардан бири голландларнинг KLM компанияси ташкил топди.
1949 йил 7 октябрь – Германия Демократик Республикаси (ГДР)нинг ташкил этилганлиги эълон килинди.
1952 йил 7 октябрь – Россия Федерацияси президенти Владимир Путин таваллуд топди.
1977 йил 7 октябрь – СССРда янги конституция кабул килинди. Конституция миллий республикалар ҳуқуқини расмий чеклади ва Марказга кенг ваколатлар олиб берди. Бу конституция Леонид Ильич Брежнев раҳбарлигида тайёрланди ва ривожланган социалистик жамият куриш назариясини асослаб берди.
1988 йил 7 октябрь – Ригада 1940 йилдан сўнг илк маротаба Латвия байроғи кўтарилди.
2001 йил 7 октябрь – Афғонистонда террорчиликка қарши компания бошланди. АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистондаги жанговар нишонларни бомбардимон қилди. Афғонистонга АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз ҳарбий қисмларини киритди.