Музработдаги 23-мактабда эр ўз аёлини ва директорни пичоқлади

5 октябр куни чамаси соат 08:30 атрофида Сурхондарё вилояти, Музработ туманида мудҳиш жиноят содир этилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, тумандаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиши натижасида ошхона пичоғи билан аёлининг қорин соҳасига бир маротаба урган.

Уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан жароҳат етказган. Айбланувчи уларни қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ҳомиладор муслимани “ечинтириб, зўрламоқчи бўлишган”

ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг ...

Оиламизнинг ҳар бир аъзоси – тадбиркор!

Яқинда бир гуруҳ одамлар келишди. Ўзларини туман ҳокимиятидан деб таништиргач, нима муаммоимиз борлигини сўрашди. - Хабарингиз бор, - деди улардан бири. – Хозир юртимизда ...

Қирғизистоннинг янги президенти сооронбой жээнбеков, унинг оиласи ва қариндошлари ҳақида нималар маълум?

Фото: kabar.kg Қирғизистоннинг янги президенти этиб Қирғизистон социал-демократик партиясидан илгари сурилган номзод ва Алмазбек Атамбоевнинг вориси Сооронбой Жээнбеков ...