Иброҳим Исроилов мижозларидан олган 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлар нималарга сарфлаган?

Аввалроқ Straus House МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабар берилган эди. Иброҳим Исроилов Straus House МЧЖ ҳисоб рақамига келиб тушган киримларни нимага сарфлагани маълум бўлди, деб хабар беради «Kun.uz».

Дастлабки тергов давомида Straus House МЧЖ ҳисоб рақамига 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг август ойига қадар мижозлардан жами 15 миллиард сўмга яқин пул маблағлари кирим қилинган. Кирим қилинган пул маблағларининг 4,5 миллиард сўм қисми жамият таъсисчи Иброҳим Исроиловнинг шахсий пластик карточкасига қарз сифатида ўтказилиб, бу маблағларнинг бир қисмини муқаддам содир этган фирибгарлик жинояти бўйича моддий зарарни қоплашга, ўзи учун 1 дона Malibu-2 ва 2 дона Lacetti русумдаги автомашиналар сотиб олишга, Туркия, БАА, Эрон, Таиланд, Малайзия, Россия ва Украина давлатларига бориб дам олиш ва ўзининг бошқа эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, Иброҳим Исроиловнинг ОАВдаги чиқишларидан бирида Straus House’нинг карантин зонасида 5 минг дона туяқуш жўжалари сақланаётганлиги ҳақида хабар берган. Ўрганишлар натижасида ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топмаган. Мавжуд 500 га яқин жўжалар Ўзбекистонда туяқуш етиштирувчи корхоналардан олинганлиги маълум бўлган. Компания таъсисчисининг келаси йилларда экспорт қилишни режалаштираётганлиги ҳақидаги ваъдалари бўйича ҳам текширувлар ўтказилган. Бироқ ўрганишлардан сўнг компания бундай (экспорт) салоҳиятга эга эмаслиги аниқланган.

Олиб борилаётган дастлабки тергов жараёнларида Иброҳим Исроилов томонидан жиноий йўллар билан қўлга киритилган маблағлар эвазига сотиб олинган автотранспорт воситалари, кўчмас мулк объектлари ва қимматбаҳо буюмларни аниқлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг барчаси жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплашга қаратилади.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Straus House МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан текширишлар ўтказилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Иқтисодий прогнозлашга ихтисослашган The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади. Тадқиқот 30 ...

Ўзбекистон украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди

Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400