Ўзбекистонда «Буханка» нон нархи 1500 сўмгача кўтарилди

15 октябрдан Ўзбекистонда колипли нон нархи 1100 сўмдан 1400-1500 сўмгача кўтарилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz нашри.

Дон, ун ва ноннинг нархларини эркинлаштиришни Ўзбекистон фермерлар кенгаши сўраган. Уларнинг сўзларига кўра, фермер хўжаликларининг ҳосилдорликни ошириш ва ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши пасайиб кетган. Шу билан бирга, арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан бозор нархларида сотилган.

Ўз навбатида донни қайта ишлаш корхоналарида ва савдо ташкилотларида суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учрайди“, – дейилади фермерлар кенгашининг мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган эди.

Ҳужжатга кўра, 15 октябрдан давлат харидлари доирасида сотиб олинган буғдойни қайта ишлашдан олинган ун барча истеъмолчиларга 100 фоиз тўловни олдиндан амалга ошириш орқали очиқ биржа савдоларида сотилади.

Бундан ташқари, 2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг 1 тоннаси ун ишлаб чиқаришга 1300 минг сўмдан улгуржи нархда сотилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шерзод шерматов: «ҳамма иш билан жуда банд…. келажакни ўйлашга эса вақт йўқ…»

«Бугун Инновацион ривожланиш стратегияси лойиҳасини тайёрлашда ҳам инновацион ёндашувни амалга ошириш мақсадида кўпчилик учун янги бўлган форсайт методикасидан фойдаланиб, ...

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...

Телевизор пультини боссангиз, ватан ҳақидаги баландпарвоз гапларни эшитасиз

Адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул бугунги ўзбек жамиятида учраётган иллатларни қаттиқ танқид остига олди. Унинг фикрича, жамиятимизда ёшларнинг эркин фикрлаши, журъатига дахл ...