Қоровулбозор-Когон йўлида қамиш ўғрилари ушланди

“А-380” автомагистралининг Қоровулбозор-Когон йўлида ноконуний равишда қамиш ўсимлиги ташиб кетилаётгани аниқланган.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ва инспекторлари 18 октябрь куни тунги пайтда ўтказилган экологик рейд тадбири давомида “ГАЗ-53” машинаси ноқонуний равишда қамиш ўсимлигини ташиб кетаётган вақтида тўхтатилган.

Экологик суриштирув чоғида қонунбузарлар автомашина бортига юкланган қамиш ўсимлигини “Хадича” кўлига туташ зовур бўйидан ўриб олганликларини тан олишган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий иш қўзғатилган. Қонунбузарликнинг асосий воситаси юк транспорти Когон тумани жарима майдончасига вақтинча қўйилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тўй, ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, ...

Тошкентда 24 ёшли йигитнинг ўнг қўли буғдойни эзиб-янчийдиган дастгоҳни  ичига кириб кетди

Сергели туманида жойлашган МЧЖларнинг бирида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди. Бунинг ...

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун ...