Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими бўлди

Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида маълум қилинди.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилаётгани хабар қилинганди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинлангани тўғрисида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Зойир Мирзаев 1968 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2010 йилларда – Самарқанд шаҳар ҳокими. 2010 йил 17 декабрдан 2016 йил 15 декабргача Самарқанд вилояти ҳокими. 2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари. 2018 йилдан – бош вазир ўринбосари – агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизга “мангу полк” ва “георгий лента”си ярашоврадию жадидларни хотирлаш шолпиллаб қоладими?

Шу йилнинг 31 август куни кўпчилик ёшларимиз томонидан Шахидлар хиёбони зиёрат қилинганидан сўнг, Шайҳонтоҳур тумани Ички Ишлар бўлими ва Бўстонлиқ тумани Ички Ишлар Бўлимига ...

Турк адвокати нодира қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, ...

Тўқаев алия назарбоевага алоқадор бўлган компанияни ёпишни буюрди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 11 январь куни парламентда нутқ сўзлаб, "Оператор РОП" ёпишни буюрди. Компания Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон ...