2018 йилда 21 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролиги олган

Жорий йилнинг январидан августига қадар 221,1 минг хорижликка Россия фуқаролиги берилди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова маълум қилди.

Унинг айтишича, мурожаатларнинг аксари собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларига тўғри келган: Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон ва Молдова.

Фуқаролик ва миграция масалалари бўйича омбудсманга келиб тушадиган шикоятлар сони эса камайган. Москалькова буни айрим мамлакатлар фуқаролари учун Россия фуқаролигини бериш осонлаштирилгани билан изоҳлади.

Россия ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, охирги беш йилда Россия фуқаролиги олган хорижликлар сони икки баравар ортиб, 2018 йилда 269 мингга етган. Ўтган йили энг кўп украиналиклар (83 минг киши), қозоғистонликлар (45 минг), тожикистонликлар (35 минг), арманистонликлар (27 минг) ва ўзбекистонликлар (21 минг) Россия паспортини олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, пичоқбозлик ...

Сувенир пулларга қорамолларни олиб кетган шахслар қўлга олинди

Фото:TripAdvisor Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида шу йил 10 июль куни Самарқанд маҳалласида яшовчи А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 май куни 2 номаълум шахс ...

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларига зўравонлик қилингани ҳақида хабар берилди

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналари тарбиячи ва раҳбарият тизимли равишда болаларни калтаклаб, руҳий босим ўтказгани ҳақида маълум қилди. ...