Ургутда ун тақчил

Ургутда ун тақчил

Яқиндагина ижтимоий тармоқларнинг ӯзбек сегментида Туркманистонда ун тақчил, аҳоли ун учун турнақатор навбат кутишга мажбур бӯлмоқда, деб аюҳаннос солишганди.

Бу етмагандек, Арқадоғ ундоқ, Арқадоғ бундоқ деб, туркман президентининг устидан кулишганди ҳам. Гӯё ӯзбек президенти ҳамма нарсани қойиллатиб қӯяётгандек.

Кулма бировга келар бошингга дегани шу бӯлса керак, бугун ун тақчиллиги Ӯзбекистонда ҳам муаммога айлангани юзага чиқди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга кӯра, Самарқанд вилояти Ургут туманида ва чекка қишлоқларида  айни пайтда киши бошига бир ойга 1,5 кг.дан ун сотилаётгани айтилмоқда.

Боз устига ун савдосида авжига чиққан талашиш-тортишиш, ур-йиқитлар карантин қоидалари қӯпол равишда бузилишига олиб келган.

Қишлоқ аҳолисининг асосий егулиги нон бӯлгандан кейин 1 ойга киши бошига 1,5 кг дан ун сотиши нимаси? Ҳатто аҳолига ун сотиш ҳам тӯғри ташкиллаштирилмаган. Ун савдоси туфайли одамлар бир жойга тӯпланишга мажбур бӯлмоқда.

Қишлоқ аҳли деҳқончилик билан шуғуллансинми, ё эрталабдан кечгача ун олиш учун навбат кутиб кунини ӯтказсинми? Қани, ҳамма нарса халқ манфаати учун қилинаётгани, дея арз қилмоқда ургутлик маҳаллий блогерлардан бири куйинчаклик билан. https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1095994370769181&id=100010758840853

Илоҳим коронавирус пандемияси тезроқ даф бӯлсин. Акс ҳолда ташкилотчиликда ҳаминқадар, мақтанишда устасифаранг бу ҳукумат озиқ-овқат учун қӯшнини қӯшнининг ёқасига ёпиштириб, бундан жарима ундиришга тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

Рӯзибой Азимий

mulkdorlik

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимдан калтак егани иддао қилинаëтган яна бир фермер ўзини осиб ўлдирди

Қашқадарё вилояти Косон туманида фермерлик қилиб келган Ўктам Эшмуродов сешанба куни даласидаги шийпонда ўзини осди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган суиқасд тафсилотларига ...

Мирзиёев жаҳонгирни ортга қайтара оладими?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиREUTERSImage captionРоссиядаги энг кам маош ҳам Ўзбекистонда "катта пул" "Ҳозир Шўрчига қайтсам, 500 у ёқда турсин, 100 долларлик ойлик ...

Бугунги кунда ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда

Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси ўтказилмоқда. Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда, деб ёзади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400