
Таҳлилчилар маълумотига кўра, жорий йилнинг май-июн ойларида Россия Федерацияси қарийб 3 миллион тонна дон экспорт қилади.РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги якшанба куни мамлакатнинг иккинчи чоракда донли маҳсулотлари экспорти учун квота тўлиқ танланганини маълум қилган эди. Россия квота бўйича эълон қилинган барча товарлар экспорт қилинганидан кейингина чет элга eтказиб беришни тўхтатади.
Маркетинг мавсуми бошидан то 23 апрелгача Россия 34,1 миллион тонна донли маҳсулотларни экспорт қилишга улгурган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кам дегани. Хусусан, буғдой экспорти 29,2 миллион тонна (ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кам), арпа 2,66 миллион тонна (35 фоизга кам), маккажўхори 2,21 миллион тонна (2 фоизга кўпроқ)ни ташкил қилган.