«Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳамон давом этаётганига сабаб нимада?

Таълим бериш тили билан боғлиқ модда ҳаволаки тусда бўлиб қолгани боис, депутатлар томонидан уни қонун лойиҳасидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси соҳадаги барча ютуқ ва камчиликлар, жаҳондаги тажриба ва тенденцияларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Парламент сайтида хабар қилинишича, қонун лойиҳаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бир неча ой давомида иккинчи ўқишга тайёрланди.

Бу жараёнда 238 та нормага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Лойиҳадан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш оқибатида 123 та норма чиқариб ташланди. Уларнинг ўрнига 54 та янги тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар киритилди. Ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва тартибга солишнинг эскирган механизмларини бартараф этиш ҳисобига киритилган 7 та моддадан бутунлай воз кечилиб, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи 9 та янги модда киритилди.

Қонун лойиҳаси устида шунча меҳнат қилинганига қарамай, унинг ялпи мажлисдаги муҳокамаси 5 май куни бошланиб, қарийб 3 кун давом этди ва депутатларнинг кескин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Кўплаб саволлар кўтарилди.

Хусусан, Миллий тикланиш демократик партияси фракцияси аъзолари ушбу қонун таълим соҳасини тартибга солиш билан бир қаторда тарбия соҳасини ҳам тартибга солиши зарур деган ғоя билан чиқди. Лозим топилса, мазкур қонунни тарбиявий аҳамиятлар билан боғлаш, қонунни таълим ва тарбия тўғрисида деб номлаш, таълим стандартлари нормаларига таълим ва тарбия стандартлари тушунчалари билан бойитиш каби фикрлар ҳам илгари сурилди. Қўмита томонидан мазкур масала юзасидан таҳлилий материаллар ҳамда хорижий тажриба ёрдамида фракция аъзоларига тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда депутатлар томонидан қонун лойиҳасидаги хорижий тушунчаларни ўзбек тилидаги номлар билан аташ таклифи берилди.

Лойиҳа муҳокамаси давомида айрим тушунчалар ноаниқликларни келтириб чиқараётганлиги боис, уларга аниқлик киритиш, яъни бир ном билан аташ лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, қонун лойиҳасида бир тўхтамга келиш қийин бўлган бир қатор нормалар кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Жумладан, таълим бериш тили билан боғлиқ модда ҳаволаки тусда бўлиб қолгани боис, депутатлар томонидан уни қонун лойиҳасидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди. Бу албатта, ҳужжатнинг ҳаволаки нормалардан ҳоли бўлиши, амалиётда тўғридан-тўғри ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Айни пайтда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳи сиёсий партиялар фракциялари аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни қонун лойиҳасида акс эттириш устида иш олиб бормоқда. Қонун лойиҳасини маромига етказган ҳолда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

 

https://kun.uz/news/2020/05/13/talim-togrisidagi-qonun-loyihasining-muhokamasi-hamon-davom-etayotganiga-sabab-nimada

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонликлар энг дангаса халқ

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти қозоғистонликлар "кам ҳаракат қиладиган одамлар" сафида эканлиги ҳақида баёнот бермоқда, деб ёзади Stan.kz. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ...

Китоб туманида қотиллик рўй берди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 8-март куни қотиллик содир этилди. (more…)

Туркияда йил бошидан буён 70 нафарга яқин ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида турли сабаблар билан 70 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400