АҚШ ва БМТ Ямандаги урушни тўхтатишга чақирди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларини хусийлар бошчилигидаги қамоқхонага урган зарбасидан камида 70 киши ҳалок бўлиб, яна кўплаб инсонлар яраланганидан сўнг 21 январда Ямандаги можарони тўхтатишга чақирди.


“Урушнинг авж олиши оғир гуманитар инқирозни ва Яман халқининг азоб-уқубатларини янада кучайтиради”, деди Блинкен ўз баёнотида.

“Шунинг учун Америка Қўшма Штатлари можарода барча томонларни кескинликни пасайтиришга, халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилишга ва БМТ бошчилигидаги тинчлик жараёнида тўлиқ иштирок этишга чақиради”, деди у.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийлар БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига бу ҳудудда ҳаво ҳужумлари тақиқлангани ҳақида хабардор қилмаганини айтди. Коалициянинг вакилиТурки ал-Малки буни “оддий ҳийла қадами” сифатида баҳоламоқда.

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Ямандаги вакили Башир Умарнинг айтишича, қутқарувчилар шимолий Саада шаҳридаги ҳибсхонада омон қолганларни қидиришда давом этмоқда.

Save the Children ташкилоти Саада қамоқхонасида муҳожирлар сақланаётганини маълум қилди.

АҚШ қўллаб-қувватлаган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Ҳудайда портининг атрофидаги ҳаво ҳужумлари “қўшиннинг имкониятларини йўқ қилиш учун” уюштирилганини тан олди. Коалиция телекоммуникация марказини нишонга олганини дарров тасдиқламади, аксинча, Худайдани “Ҳусийпарастлар қўллаган контрабанда маркази” деб атади.

Ҳусийларга қарши курашаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 18-январда Яманга ҳаводан зарба берди. Ҳусийлар назоратидаги оммавий ахборот воситалари Яман пойтахтида камида 20 киши, жумладан, тиббиёт ходимлари ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳаво ҳужумлари ҳусийларнинг 17-январдаги Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳудудига учувчисиз учоқ ва ракета зарбаларига жавобан эди. Ўша куни Абу-Дабига уюштирилган икки ҳужум учун Эронга алоқадор ҳусий гуруҳлари масъулиятни ўз зиммаларига олдилар. Ўшанда икки киши ҳалок бўлган эди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳуссийларнинг Бирлашган Араб Амирликларига ҳужумини қоралаб, буни “жиддий хато” ва “қабул қилиб бўлмас” деб атади. “Жавобгарликни таъминлаш учун ушбу ҳодисалар бўйича тезкор, самарали ва шаффоф тергов ўтказишга чақирди”, деб маълум қилди унинг матбуот котиби.

Саудия Арабистони ва АҚШ узоқ вақтдан бери Эронни ҳусийларга ҳарбий жиҳозлар, жумладан, учувчисиз самолётлар етказиб беришда айблаб келади. Теҳрон гуруҳга молиявий ёки ҳарбий ёрдам бергани ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги йилнинг биринчи куни ўзбекистонда 1442 нафар чақалоқ туғилди

2019 йилнинг 1 январь куни, соат 19.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1442 нафар чақалоқ туғилди, деб ёзмоқда “Kun.uz” нашри. Иллюстратив фото Соғлиқни сақлаш ...

«ўзбекэнерго»  электр энергияси абонетлари вақтида пулини бермаса устама ундиради

«Ўзбекэнерго» жорий йилнинг 11 февралидан электр энергияси тўловларини кечиктирган ҳар бир кун учун маиший истеъмолчилардан 0,1 фоиз миқдоридаги пеняни ундира бошлади.  Бу ...

Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди "Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, ...