Қирғизистонда давлат хизматчиларининг дипломлари оммавий равишда текширилади

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 23 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатдаги барча давлат хизматчилари келаси уч ой ичида олий маълумот тўғрисидаги дипломлари текширилишини айтди.

 

Унга кўра, бундай топшириқни президент Садир Жапаров берган.

“Ҳозир қишлоқ ҳокимлигидан тортиб вазирликларгача, депутатларнинг ҳам олий маълумот олгани ҳақидаги дипломлари текширилади. Биринчи навбатда ходимнинг фуқаролиги, кейин эса маълумотини тасдиқловчи ҳужжат кўриб чиқилади. Агарда қалбаки димлом билан қайси ҳодим аниқланса уни лавозимидан оламиз, давлатга келтирган зарарини суд орқали тўлатамиз”,-деди Ташиев.

20 январь куни Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Ўрўзайим Нарматовани депутатлик мандатидан маҳрум қилди. Ушбу қарорга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ва Таълим ва фан вазирлигининг Нарматованинг олий маълумот тўғрисидаги дипломни ноқонуний равишда қўлга киритгани ҳақидаги маълумотлари асос бўлган.

Қирғизистонда юқори мансабдорларнинг сохта ҳужжат бўйича жанжаллари  бундан аввал ҳам қайд этилган. Айрим депутатлар икки фуқароликка эга эканлиги аниқланиб, сохта диплом олганлари ошкор бўлиб жарима тўлаганлари ҳам бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...

Депутат расул кушербаевга босим ўтказишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев — Ўзбекистон парламентидаги энг фаол, ишлаётганини кўрсата оладиган камсонли халқ вакилларидан бири. Масалан, сиз ...

Украина бош вазири: журналист бабченконинг ўлимига россия алоқадор

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг фикрича, Киевда россиялик журналист Аркадий Бабченконинг ўлими учун жавобгарлик Россия зиммасига тушади. Украина ҳукумати раҳбарининг ...